⚠️ Сайт тест режимида ишламоқда — натижалар тахминий ҳисобланади
💧 Гидрометрия калькулятори

Ариқ сув сарфини бир неча сонияичида ҳисобланг

Сув юзаси кенглиги, ариқ туби, чуқурлик ва оқим тезлигини киритинг — тизим кўндаланг кесим юзаси, оқим тезлиги ва умумий сув ҳажмини автоматик ҳисоблаб беради.

Ариқ кўндаланг кесими: a - сув юзаси кенглиги, b - туб кенглиги, h - чуқурлик, l - масофа, t - вақт

a — сув юзаси кенглиги · b — ариқ туби кенглиги · h — чуқурлик
l — сузувчи белги босиб ўтган масофа · t — шу масофани босиб ўтиш вақти

Натижалар шу ерда чиқади

Эслатма: натижалар тахминий бўлиб, ҳақиқий сув миқдори оқим тезлиги, ариқ шакли ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда фарқ қилиши мумкин.

Ҳисоблашлар тарихи

Фойдаланувчи Сана / вақт a (м) b (м) h (м) l (м) t (сек) Соат S (м²) v (м/сек) Q (м³/сек) Жами (м³)
Ҳали ҳисоблашлар йўқ

Сув сарфи нима ва у қандай ҳисобланади?

Сув сарфи — оқимнинг кўндаланг кесими (жонли кесим) орқали вақт бирлиги ичида (одатда 1 секундда) оқиб ўтадиган сув ҳажми. У гидрометриянинг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади ва сув хўжалиги, суғориш тизимлари ҳисобида кенг қўлланилади.

Сув сарфини аниқлаш учун жонли кесим юзаси (S) сувнинг ўртача тезлигига (v) кўпайтирилади:

Q = S × v
Q
сув сарфи (м³/сек)
S
кўндаланг кесим юзаси (м²)
v
ўртача оқим тезлиги (м/сек)
K = 0.75
аниқлик коэффициенти

Ўлчовларни қандай олиш керак?

1
Ариқнинг сув юзаси кенглиги (a) ва туб кенглигини (b) ленталар ёрдамида ўлчанг.
2
Сув чуқурлигини (h) ариқнинг марказий қисмидан ўлчанг.
3
Сузувчи белги (масалан, ёғоч бўлак)ни сувга ташланг ва у l метр масофани қанча вақтда (t) босиб ўтишини хронометр билан ўлчанг.
4
Сув неча соат давомида оқишини киритиб, умумий сарфланган сув ҳажмини (м³) олинг.