⚠️ Сайт тест режимида ишламоқда — натижалар тахминий ҳисобланади
💧 Лойиҳа ҳақида

Сув ҳисоб-китобини ҳар бир деҳқон ва мутахассис учун содда қилиш

ariqsuvsarfi.uz — ариқ (канал) орқали оқаётган сув сарфини тезда ва аниқ ҳисоблаш имконини берадиган бепул онлайн хизмат.

Нима учун бу лойиҳа яратилди?

Биз ariqsuvsarfi.uz орқали гидрометрик ўлчовларни (сув юзаси кенглиги, туб кенглиги, чуқурлик, оқим тезлиги) киритиш билан бир неча сонияда натижа олиш имконини яратдик — ҳар қандай қурилма ва телефондан фойдаланган ҳолда.

Хизмат кимлар учун фойдали?

Фермерлар Ер участкасига қанча сув келаётганини назорат қилиш учун
Гидротехниклар Далада тезкор ҳисоб-китоб ва назорат ўтказиш учун
Сув хўжалиги ходимлари Ҳисоботлар ва оператив таҳлил учун ёрдамчи восита

Бизнинг ёндашувимиз

Калькулятор гидрометрияда кенг қўлланиладиган Q = S × v формуласига асосланади ва натижаларни тезкор, тушунарли шаклда тақдим этади. Хизмат бутунлай бепул бўлиб, доимий равишда яхшиланиб борилмоқда.

Сайтдаги ҳисоб-китоблар тахминий хусусиятга эга ва расмий норматив ҳужжатларни алмаштирмайди — батафсил маълумот учун Фойдаланиш шартларига мурожаат қилинг.